Депутатларимиз ташаббуси билан хайрли ишлар қилинди

 

ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаши ташаббуси билан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Тадбир Бўка туманидаги “Самарқанд” маҳалласида ўтказилди. Унда эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Шунингдек, депутатимиз ташаббуси билан тумандаги 37-мактаб ҳудудининг 1200 квадрат метрига бетон ётқизилгани ва косметик таъмир ишлари бажарилгани кўздан кечирилди. Ушбу хайрли тадбир натижада болалар учун спорт ва дам олиш шароитлари яхшиланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш