Зарафшон шаҳридаги Кўп тармоқли марказий поликлиникада Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан навбатдаги “Саломатлик акцияси” ўтказилди.
Акциянинг асосий мақсади – аҳолининг, айниқса аёллар, болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга бепул тиббий кўрик имкониятини яратишдир.
Тадбир давомида аҳолига малакали терапевт, педиатр, гинеколог, стоматолог ва бошқа мутахассислар тиббий маслаҳатлар берди, уларнинг қон босими, юрак уриш ритми ҳамда қондаги қанд миқдори ўлчанди. Зарур ҳолларда чуқурлаштирилган таҳлиллар тавсия қилинди.
Ўзбекистон ХДП томонидан бундай амалий тадбирлар жойларда доимий равишда ўтказилаётгани аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва саломатлигини яхшилаш, соғлом авлодни вояга етказишга хизмат қилмоқда.