Мирзачўлда “Депутат ва ёшлар” учрашуви
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Мирзачўл туман кенгаши ташаббуси билан Дўстлик маҳалласида халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутати О. Намазова иштирокида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда ёшларни қизиқтираётган муҳим масалалар муҳокама қилиниб, партиянинг сайловолди дастурида ёшлар учун белгиланган устувор йўналишлар ҳақида маълумотлар берилди. Шу билан бирга, тадбир давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
“Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасидаги мулоқотлар ҳудудларда ёшлар билан доимий алоқани кучайтиришга, уларнинг сиёсий фаоллигини рағбатлантиришга ҳамда партиянинг ёшлар сиёсатини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.