Ишчи гуруҳ Дўстлик туманида ижтимоий соҳа объектларини ўрганди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Жиззах вилоят кенгаши ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Дўстлик тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида ўрганиш ишларини олиб борди. Тадбир давомида Марказнинг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифати ва самарадорлиги батафсил таҳлил қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ туман Пенсия жамғармаси ҳамда Бандлик маркази ходимлари билан ҳам учрашиб, ижтимоий ҳимоя тизимидаги камчилик ва муаммолар юзасидан фикр алмашди.

Бундай амалий ўрганишлар партиямизнинг ижтимоий соҳадаги сиёсатини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

 

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш