Андижонда “Ижтимоий ташаббуслар куни” акцияси ўтказилди
ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши томонидан “Ижтимоий ташаббуслар куни” акцияси ўтказилди.
Тадбирда ёшлар ўзларининг ғоя ва ташаббусларини тақдим этди ва уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ўз фикрларини айтди. Жумладан, Файзиобод МФЙ ёшлар етакчиси Бобурбек Сотволдиев партия билан ҳамкорликда “ЎзХДП кубоги” спорт мусобақаларини ўтказишни таклиф қилди.
Тадбирдан мақсад ёшларнинг ижтимоий ғояларига ишонч билдириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш орқали ёшлар фаоллигини оширишдан иборат.