
Партиямиздан Ёшлар парламенти аъзоси Раҳмонжон Кимсанбоев Фарғона вилояти Сўх тумани ёшлари учун тиббиёт соҳаси бўйича Олий таълим квоталарини ажратиш масаласида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қонғиродбой Шариповга мурожаат хати йўллаган эди.
Мурожаатга жавобан вазирликнинг масъуллари Раҳмонжон билан боғланиб вазиятни ўрганишди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида Андижон ва Фарғона давлат тиббиёт институтларига 19 та квота ажратилди.
Жумладан, Фарғона тиббиёт институтига:
Даволаш иши — 2 та квота,
Тиббиёт профилактикаси — 2 та квота,
Педиатрия — 1 та квота.
Андижон давлат тиббиёт институтига:
Даволаш иши — 13 та квота,
Тиббиёт профилактикаси — 1 та ажратилди.
Бу Сўхликлар учун улкан янгилик. Айниқса, тиббиёт йўналишида билим олишни истаган ёшлар учун катта имкониятдир.