Мурожаатга ҳамкорликда ечим топилди
Тупроққалъа туман Кенгаши депутати Жасурбек Курязов тумандаги Шарлаук маҳалласи фаоллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда маҳалла аҳолиси Янги ва Жайҳун кўчаларида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилаётгани ҳақида айтиб, йўлнинг қўшимча бир қисмини асфалтлаштиришда депутатимиздан кўмак сўрашди. Аҳоли вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиб, депутат масъул идоралар билан боғланди. Натижада масъул идоралар билан ҳамкорликда йўлнинг мурожаатда назарда тутилган қисмига ҳам шағал ётқизилиб, асфалтлаш ишлари олиб борилди.
Мурожаати дарҳол ечим топган маҳалла аҳолиси равон ва замонавий йўллар яратилаётганидан мамнун эканини билдиришди.