МТТларда соғлом овқатланиш ҳолатини ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузилди

 

Кейинги вақтларда мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг соғлом овқатланиши масаласи бўйича мурожаат ва муҳокамалар тез-тез учраб турибди.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғлом овқатлантириш қандай йўлга қўйилганлиги, давлат томонидан белгиланган стандартларга қанчалик риоя қилинаётганини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ходимлари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси масъул ходимлари ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳларимиз аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Ўрганишда мактабгача таълим ташкилотларидага тозалик, болаларни хавфсиз ва соғлом овқатлантириш ҳолати, таомноманинг тўғри тузилганиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар сифати стандартларга қанчалик жавоб бериши каби жиҳатларга эътибор қаратилади.

Ўрганиш Тошкент вилоятидан бошланади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш