Фаол ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Партиямиз Оқолтин туман кенгаши томонидан “Сиёсатдаги ёшлар” лойиҳаси доирасида ҳудуд ёшлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбирда ёшларга оид Давлат дастурининг амалга оширилишида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Мулоқотда ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига фаол жалб этиш мақсадида уларнинг муҳим ташаббус ва таклифлари тингланди.
Шунингдек, тадбирда ёшларнинг муаммолари ҳам эшитилиб уларнинг ечимини тизимли олиб бориш учун мутасаддилар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.