Партиямиз Бухоро шаҳар кенгаши ҳамда шаҳар 7-сон оилавий поликлиникаси ҳамкорлигида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Турли йўналишдаги малакали шифокорлар томонидан 200 нафардан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрикда касаллиги аниқланган беморларнинг баъзиларига бепул даволаниш йўлланмалари, баъзиларига зарур бепул дори-дармон воситалари тарқатилди.
Шу билан бирга тадбир давомида аҳолига соғлом турмуш тарзини олиб бориш, тўғри овқатланиш қоидалари ва турли касалликларнинг олдини олиш ҳақида зарур тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундай хайрли ташаббуслар, аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда жамиятимизда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилади.