Халқ демократик партияси ёшларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаоллигини ошириш, таълим, саломатлик ва ижтимоий тенглик соҳаларидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларни ривожлантириш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини юксалтириш мақсадида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнирларини доимий ташкил этиб келмоқда. Шундай турнир бу сафар Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Шаҳрисабз давлат педагогика институти ҳамкорлигида Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилди.
Турнирда ёшларнинг сиёсий лидерлик, креативлик, ташаббускорлик ва жамоатчилик бошқаруви соҳаларидаги билимлари синовдан ўтказилди. Фаол ёшлардан иборат 5 та жамоа 3 та шарт бўйича беллашди.
Тадбир сўнгида иқтидорли ва сиёсатга қизиқувчи ёшлар аниқланиб диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, бир гуруҳ ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.