ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари билан учрашув
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқотда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси У.Иноятов партия дастурий мақсадларини амалга ошириш борасидаги фаолият ҳақида қисқа маълумот бериб, ЕХҲТ ДИИҲБ миссиясининг тегишли ҳисоботида келтирилган таҳлиллар ва таклифлар демократик жараёнларни жадаллаштиришда ўзига хос аҳамиятга эга эканини қайд этди.
ЕХҲТ ДИИҲБ сайлов департаменти бошлиғи ўринбосари У.Aхундлу учрашув учун миннатдорлик билдириб, сиёсий жараёнларда умумэътироф этилган меъёр ва қоидаларни жорий этиб бориш муҳимлиги ҳақида фикрларини билдирди.
Мулоқот самимий ва дўстона руҳда ўтди.