Бухорода хайрли тадбир ўтказилди
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши ва Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари ташаббуси билан ҳомийлар билан ҳамкорликда катта хайрия тадбири ўтказилди.
Тадбирда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг 13 нафар фарзандига суннат тўй қилиб берилди.
Бундай хайрли ишлар эҳтиёжманд оилаларнинг ота-оналарига маънавий ва моддий кўмак бериши билан бирга, уларнинг фарзандлари қалбига қувонч бағишлайди.