Фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди

 

Маҳаллий Кенгашлардаги депутатларимиз ҳудудларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида очиқ мулоқотлар ўтказмоқда.

Жумладан, Боғот туман Кенгашидаги депутатимиз И.Юсупов вилоят ҳокими ўринбосари Б.Саидов ҳамда туман ҳокими Ж.Назаровлар биргаликда “Тозабозор” маҳалласида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан очиқ мулоқот ташкил этишди.

Мулоқот жараёнида фуқаролар томонидан моддий ёрдам ва ишга жойлаштириш масаласида билдирилган мурожаатларга дарҳол ечим топилган бўлса, уй-жой таъмири, кадастр ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолар масъул идораларга йўналтирилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш