Ёшлар учун семинар-тренинг ташкил этилди

 

Партиямиз Тошкент шаҳар кенгашида “Ёшлар ҳаётида нутқ ва нотиқлик маданиятининг ўрни” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Тадбирда Зўр ТВ телеканали “Эрталабдан салом” кўрсатуви муҳаррири ва бошловчиси Маҳмуда Каримова ёшларга нутқ маданияти, омма олдида ўзини тутиш, равон ва таъсирчан сўзлаш, нотиқлик маҳорати бўйича ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Семинар-тренингда ёшлар бевосита мутахассис билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлдилар. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар, амалий машғулотларда фаол қатнашиб, омма олдида нутқ сўзлаш бўйича кўникмаларни мустаҳкамлашди.

Тадбир якунида Маҳмуда Каримова Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш