Бекободда “Ижтимоий ташаббуслар куни” акцияси ўтказилди
Бекободда “Ижтимоий ташаббуслар куни” акцияси ўтказилди

 

Бекобод шаҳар Кенгашимизда “Ижтимоий ташаббуслар куни” акцияси ташкил этилди. Халқ демократик партияси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу акция ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда фаол ёшлар учун очиқ мулоқот ва ғоялар алмашуви майдонига айланиб бормоқда.

Тадбирдан ёшларнинг ижтимоий ғояларига ишонч билдириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш орқали ёшлар фаоллигини ошириш мақсад қилинган.

Акцияда бир нечта ёшларимиз ҳам ўзларининг ижтимоий лойиҳалари билан иштирок этишди. Жумладан, политехникум талабаси Ж.Қодированинг “Онлайн дорихоналар” ижтимоий лойиҳаси ҳаммага бирдай манзур бўлди.

Мазкур лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш борасида ҳамкор ва ҳомийлар топишга келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш