Ислоҳотлар самарадорлиги жойларда муҳокама қилинмоқда
Ислоҳотлар самарадорлиги жойларда муҳокама қилинмоқда

 

Қонунчилик палатасидаги депутатимиз Муқаддас Ўразалиева Зомин туманидаги “Ёшлик” маҳалласида ҳудуд аҳолиси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумот берилди. Жумладан, 7,5 миллион аҳоли камбағалликдан чиқарилгани, 2024 йилда камбағаллик даражаси 8,9 фоизга туширилгани ва бу йил якунига қадар бу кўрсаткични 6 фоизгача қисқартириш мақсад қилингани айтиб ўтилди.

Шунингдек, депутат мулоқот давомида аҳоли фикрлари тинглаб, уларнинг таклифларини ўрганди. Билдирилган мурожаатлар бўйича тегишли режалар ишлаб чиқишга, аниқ таклифлар тайёрлашга қарор қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш