Кўп қаватли уйларнинг мавсумга тайёргарлиги ўрганилди
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги депутатимиз Е.Нориев Фориш туманидаги кўп қаватли уйларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида иссиқлик тизимлари, том ва фасадлар ҳолати, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг мавсумга тайёргарлиги кўздан кечирилди.
Депутат ҳудуддаги аксарият кўп қаватли биноларнинг мавсумга тайёргарлигини ижобий баҳолаб, аниқланган айрим камчилликларни бартараф этиш борасида масъуллар билан суҳбат ўтказди.