Депутат газ таъминоти ҳолатини ўрганди

Юртимизда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда. Аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли уйларда тайёргарлик жараёнлари ҳолати қандайлиги бўйича депутатлар томонидан ўрганишлар, депутатлик назорати олиб борилмоқда.
Масалан, Самарқанд вилоят Кенгашидаги депутатимиз Ф.Раҳимова вилоят газ таъминоти корхонаси вакиллари билан биргаликда Каттақўрғон шаҳри “Амир Темур” кўчасида қурилаётган янги газ тармоқларини ўрганди.
Депутат ишларнинг сифати ва муддатларга риоя этилишини назоратдан ўтказди.
Совуқ кунлар олдидан таъмирлаш ишларини тез ва сифатли якунлаш зарурлиги таъкидланди.
Ф. Раҳимова тегишли ташкилот масъуллари билан суҳбат ўтказиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берди.