Депутатнинг саъйи ҳаракатлари билан оилавий поликлиникага 170 млн сўм ажратилди

 

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги депутатимиз М.Гулбоев Бахмал тумани “Бахмал” маҳалласи ҳудудида жойлашган 3-сонли оилавий поликлиниканинг моддий-техник базаси бугунги кун замонавий тиббиёт талабларига жавоб бермаслигини аниқлаб, муассасани янги лаборатория ускуналари билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Сенати қошидаги Нодавлат Нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фондига мурожаат қилди.

Мурожаатдан сўнг, масъуллар ҳудудга келиб депутатлар ҳамроҳлигида оилавий поликлиникани кўздан кечиришди. Ўрганиш якунида депутатнинг мурожаати ўринли, деб топилиб, фонд вакиллари муассасани замонавий лаборатория ускуналари билан таъминлаш учун 170 млн сўм маблағ ажратишга қарор қилишди.

Бугунги кунда маблағдан белгиланган мақсадда фойдаланилмоқда. Бунда партиямиз Жиззах вилоят кенгаши раиси Н.Холматов ҳамда депутат М.Гулбоевлар поликлиникадаги жиҳозлаш ишларининг ўз вақтида ва самарали якунланиши устидан назорат олиб бормоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш