Депутат Чилонзор туман ҳокимлигига сўров юборди
Депутат Чилонзор туман ҳокимлигига сўров юборди

 

Кеча Чилонзор туманида болалар ўйингоҳлари, спорт иншоотлари ҳамда нуронийлар учун мўлжалланган соғломлаштириш масканларининг ҳолати манзилли ўрганилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда бир қанча муаммолар аниқлангани ва уларнинг ечими борасида масъул идораларга депутат сўрови юборишга қарор қилинганини айтиб ўтган эдик.

Мазкур масалалар юзасидан Чилонзор туман Кенгаши депутати Донохон Махмудова туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари К.К.Хамраевга тегишли депутат сўрови юборди.

Сўровда болалар майдончаси ва мини-стадионни тубдан таъмирлаб, замонавий ҳолатга келтириш, янги ўйин ускуналари, сунъий қоплама, ёритиш тизими ва тўсиқларни ўрнатиш ва амалга оширилган ишлар ҳақида ёзма маълумот тақдим этиш сўралган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш