Юқори Чирчиқ тумани Ахборот кутубхона марказида “Сиёсатчи аёл-2025” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу кўрик-танлов Ўзбекистон ХДП туман кенгаши, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлими, туман “Нуроний” жамғармаси, туман Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендир тенгликка эришиш стратегияси”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловда 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган олти нафар хотин-қиз иштирок этди.
Танлов иштирокчилари танишув, сиёсий ҳозиржавоблик, хотин-қизлар муаммосини ҳал этишнинг энг самарали йўли каби шартлар бўйича ўзаро беллашишди.
Қизғин руҳда ўтган кўрик-танловда Ахборот кутубхона маркази мутахассиси Зулайхо Элибаева ғолиб деб топилиб, вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни эса 17-умумтаълим мактаби кутубхоначиси Анора Бердиева ва туман Ахборот кутубхона маркази мутахассиси Юлдуз Абдухаликовалар эгаллашди.
Кўрик-танлов ҳайъати аъзолари томонидан тумандаги 14-умумтаълим мактаби кутубхоначиси Мазлума Абидова, 9-умумтаълим мактаби кутубхоначиси Гулсин Масалиева, 6-умумтаълим мактаби кутубхоначиси Камола Қодировалар фаол иштирокчи сифатида эътироф этилди.
Барча ғолиблар ва фаол иштирокчилар Ўзбекистон ХДП туман кенгаши, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлими томонидан диплом ҳамда совғалар билан тақдирландилар.
Латиф МАНСУР,
Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ туман кенгаши раиси.