Тиббиёт соҳадаги муаммолар танқидий таҳлил қилинди

 

Партиямиз Хоразм вилояти кенгаши томонидан “Тиббий хизмат сифатини ошириш ва соҳани рақамлаштириш масалаларини танқидий таҳлилий ўрганиш” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда партия фаоллари, депутатлар, тиббиёт соҳаси мутахассислари, масъул идоралар, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Тадбирда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт тизимида мавжуд муаммолар, хусусан, коррупция ҳолатларининг олдини олиш, соҳани рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Тадбир давомида партия фаоллари, депутатлар, жамоатчилик вакиллари томонидан соҳани ислоҳ қилишга қаратилган аниқ таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Масъуллар ҳам билдирилган таклиф ва ташаббусларга ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сўл қанот бўлган Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳар доим аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши ва соҳада шаффофлик бўлиши тарафдори бўлиб келган. Шу боисдан, якунда билдирилган таклифлар асосида Қонунчилик палатасидаги фракциямиз қонунчилик ташаббуслари ишлаб чиқиши, уларнинг амалга ошиши учун зарур чоралар кўрилиши ҳақида маълум қилинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш