Намунали фаолият юритаётган ҳудудий ташкилотларимиз тажрибасини оммалаштириш мақсад қилинди

 

Партиямиз Марказий Кенгашида рейтинглаш натижаларига кўра “Намунали” деб топилган Бухоро шаҳар ва Тошлоқ туман кенгашлари тажрибасини оммалаштириш мақсадида йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда фаолияти “Намунали” дея баҳоланган Бухоро шаҳар кенгаши раиси Р.Казимова ҳамда Тошлоқ туман кенгаши раиси Т.Солиевлар маърузасида ўз иш тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Улар ҳудудий ташкилотларимиз масъулларига кенгашларда ишни тўғри ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар бердилар.

Йиғилиш якунида минтақавий ва туман (шаҳар) кенгашлари масъуллари томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, партия фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш