Депутат ташаббуси билан 53 та хонадон сув билан таъминланди

 

Партиямиз Тошкент вилоят Кенгаши депутати Р.Шамсиев Тошкент тумани Саноат маҳалласида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ҳудуд аҳолиси маҳалла ички кўчаларига шу пайтгача сув ўтказилмагани, бу борада Сувтаъминоти корхонасига кўп бора мурожаат қилишларига қарамасдан натижа бўлмагани, шунингдек, ички кўчаларда газ, электр ва сув масалаларида муаммолар мавжудлиги, яъни коммунал масалалар режасиз ва тартибсиз амалга оширилгани тўғрисида мурожаат қилишди.

Депутат Р.Шамсиев ташаббуси билан мутасадди ташкилот кўмагида маҳалла ичкарисига 900 метр сув қувури ётқизилди. Натижада, 53 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Шунингдек, Мустақиллик маҳалласи аҳолиси мурожаатларига асосан хонадонлар захлашига сабаб бўлаётган 200 метрлик зовур тозаланиб, сув равон ўтадиган қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш