Оҳангарон туманида ногиронлиги бўлган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

 

Партиямиз Оҳангарон тумани кенгаши депутатлик гуруҳи ташаббуси билан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмаркада 26 та корхона ва ташкилотлар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Мулоқотда шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга иш таклиф қилиниши билан бирга улар орасида касб ўрганиш истагидаги бўлганларига ҳам ёрдам берилди. Масалан, "Ялпоқтепа" маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Б.Йўлдошев компьютер саводхонлигини ошириш ва бир жойда ўтириб ишлаш истагини билдирди. Мутасаддилар унга ўқиш учун йўлланма беришди.

Қолаверса, "Нуробод" маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони У.Жумамуратов ва "Чувилдоқ" маҳалласида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Ё. Қўшвақтова ҳам қўл меҳнатлари билан маҳсулот тайёрлашларини ва лекин уларни сотиш борасида муаммога дуч келишаётганини маълум қилишди. Уларга ўз-ўзини банд қилиш учун йўлланма ва тайёр маҳсулотни сотиш учун зарур кўрсатмалар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш