Талабалар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамкорлигида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада 20 та талабалар жамоаси ўзаро беллашиб, жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий руҳини намойиш этди. Ўйинлар қизғин ва дўстона муҳитда, адолатли ҳакамлик асосида ўтказилди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун бор кучини ишга солди.

Ғолиб жамоаларга кубок, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, мусобақа доирасида “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” ва “Энг фаол жамоа” номинациялари бўйича ҳам совриндорлар аниқланди.

Тадбир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, талабалар бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спорт орқали дўстлик ва жамоавий бирдамликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш