Депутат мактаблардаги спорт инфратузилмасини ўрганди

 

Халқ депутатлари Ғиждувон туман Кенгаши депутати Б. Бафоев тумандаги умумтаълим мактабларидаги спорт иншоотлари, уларда яратилган шароитлар ҳамда спорт жиҳозларининг ҳолатини ўрганди.

Ўрганиш давомида мавжуд камчилик ва эҳтиёжлар таҳлил қилиниб, спорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда ёшлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Бундай ўрганишлар партиянинг ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда жисмонан ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги мақсад ва вазифаларига уйғун тарзда амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш