Маҳаллий кенгашлар фаолияти янада тизимли бўлади

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида бўлиб, вилоятнинг барча туман ва шаҳар кенгашларидаги депутатлар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувлардан кўзланган асосий мақсад — депутатларнинг амалий фаоллигини ошириш орқали ҳудудларда ечимини кутаётган ижтимоий муаммоларга тезкор ечим топишдир.

Учрашувлар очиқ ва жонли руҳда ўтди. Мулоқотларда жойлардаги аҳоли мурожаатлари, ижтимоий хизматлар сифати, коммунал муаммолар, бандлик, ичимлик суви ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Депутатларнинг маълум қилишича, аҳолидан жуда кўп мурожаатлар келиб тушади. Лекин уларнинг ижросини таъминлашда муаммолар етарлича. Чунки айрим ташкилотлар ҳали ҳам депутатлик сўровларига умумий, мавҳум ёки кечиктирилган жавоб бериш билан чекланаётгани таъкидланди.

Масъулларимиз бундай ҳолатларни камайтириш мақсадида ҳар бир сўровнинг натижадорлигини ошириш учун депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада тизимли йўлга қўйишга келишиб олишди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш