Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ҳар йили маҳаллий Кенгаш депутатларининг фаолиятини рағбатлантириш, улардаги ишчанлик ва фидойилик кайфиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Энг фаол депутат” кўрик-танлови ўтказилиб келади.
Айни дамда ҳудудларда танловнинг туман босқичлари ниҳоясига етмоқда. Жумладан, партиямиз Шуманай туман кенгашида ҳам энг фаол депутат аниқланди.
Бундай кўрик-танловлар маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари самарадорлигини ошириш, партиянинг сайловолди дастур ижросини таъминлашда барча депутатлик корпуси фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Танловда депутатлар 3 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Танлов натижаларига кўра, Қаллибек Сейтжанов 1-ўринни эгаллади ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олди.