Инклюзив жамият – чекланмаган имконият!

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси кучли ижтимоий сиёсат юритиш тарафдори бўлган сўл партия сифатида ногиронлиги бор инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини мустаҳкамлаш, тенг имконият ва қулай муҳит яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келади. Шу сабабдан Халқ демократик партияси инклюзив жамият яратиш ва таълимда инклюзивликни таъминлаш борасида ўзининг қатъий позициясига эга.

3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан барча ҳудудий ташкилотларимиз томонидан республикамиз бўйлаб ногиронлиги бор инсонлар учун кенг қамровли хайрия тадбирлари ҳамда йўқловлар ташкил этилди.

Тадбирларда меҳр-оқибат, ўзаро эътибор ва ҳамжиҳатлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби инсоний фазилатлар жамиятдаги ижтимоий барқарорликни мустаҳкамловчи омил эканлигига урғу берилди.

Халқ демократик партияси бундан кейин ҳам ногиронлиги бор инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш учун ҳаракат қилади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш