Жондорда сув таъминоти ҳолати ўрганилди

 

Партиямиз Жондор тумани Кенгаши депутатлари “Бухоро сув таъминоти” АЖ Жондор тумани филиали фаолиятида ўрганиш олиб борди.

Ўрганиш давомида корхона томонидан бу йилги куз-қиш мавсумида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, тоза ичимлик суви таъминоти, мавжуд муаммолар, инфратузилма ҳолати ва хизмат кўрсатиш тизими атрофлича таҳлил қилинди.

Депутатлар фақатгина корхонада ўрганиш олиб бориш билан чекланмай, ҳудуд аҳолиси билан мулоқот олиб бориб, сув таъминоти бўйича фуқароларнинг мурожаатлари ва уларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот олишди.

Депутатлар томонидан аниқланган баъзи камчиликлар юзасидан тегишли чоралар кўриб, масъуллар билан хизмат сифатини яхшилаш, аҳолига барқарор сув етказиб беришни таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш