Аҳоли мурожаати депутат эътиборида: муаммолар бартараф этилди

 

Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати Мунаввар Ҳожиева бир гуруҳ сайловчилар томонидан билдирилган мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Ўрганишлар давомида туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари ўринбосари Ф.Нуриллаев ташаббуси билан туман Марказий кўп тармоқли поликлиника қошидаги Оилавий поликлиника фаолиятидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, муассасада иссиқлик таъминоти яхшиланди, янги чойшаблар билан таъминланди ҳамда кондиционер ўрнатилди. Натижада фуқаролар мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, тиббий хизмат сифати янада яхшиланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш