Яна бир мурожаат ечимини топди
Партиямиз Шуманай туман кенгаши раиси Б.Сагатов “Кетенлер” овул фуқаролар йиғини “Қизилтаў” аҳоли пункти ҳудудида яшовчи I-гуруҳ Халташ Атабаеванинг хонадонида бўлиб, онахон билан суҳбат олиб борди.
Учрашув давомида Х.Атабаева ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Б.Сагатов дарҳол туман «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига мурожаат қилиб мавжуд вазиятни тушунтирди. Марказ ходимлари шу куннинг ўзида онахонга ногиронлик аравачаси олиб келиб беришди.
Депутатларимиз ҳудудларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор инсонларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг мурожаатларини тинглаб, ўз вақтида ва самарали ҳал этишга бел боғлашган.