Депутат аҳоли мурожаатига ижобий ечим топди

 

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутати Б.Аллабергеновга шаҳарнинг Ашхобод маҳалласи аҳолисидан мурожаат келиб тушди.

Унда айтилишича, маҳалла ҳудудида зах сувлари тўпланадиган анҳорнинг ҳолати фуқароларни ташвишга солган. Сабаби ёғингарчилик мавсумида у ерда сувнинг тўпланиб қолиши нафақат атроф-муҳитнинг санитария ҳолатининг ёмонлашувига балки, ёш болалар учун хавфли ҳудудга айланиб қолган.

Шунинг учун аҳоли мазкур ариқни қазиш ва тозалаш ишларида депутатдан амалий ёрдам сўраган.

Фуқароларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, депутат тегишли ташкилотлар билан боғланиб ҳамкорликда муаммони бартараф этди. Натижада захкаш тозаланиб, қазиш ишлари олиб борилди ва сувнинг эркин оқиб кетиши учун зарур шароит яратилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш