Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси З.Шадиева ҳамда Сирдарё вилоят кенгашидаги депутатимиз Ш.Мамадецоев Сирдарё туманида жойлашган Кўзи ожизлар жамиятига қарашли кўп қаватли уйларда бўлиб, у ерда яшовчи аҳоли билан мулоқот ўтказиб, ўрганиш олиб борган эди.
Ўрганишларда уй-жойларнинг инфратузилмаси эскиргани, ичимлик суви ва канализация тармоқлари носозлиги, ҳудуд ободонлаштирилмагани ҳамда ижтимоий хизматлар билан боғлиқ бир қатор муаммолар маълум бўлган. Депутатларимиз тегишли давлат ташкилотлари ва мутасадди идораларга депутатлик сўрови юборишди.
Натижада бугунги кунда кўп қаватли уйларнинг ички ва ташқи коммуникация тизимлари таъмирланди. Ичимлик суви таъминотидаги узилишлар бартараф этилиб, канализация тизимлари янгиланди.
Шунингдек, ҳудуд ободонлаштирилиб, пиёдалар йўлаклари барпо этилди ҳамда ёритиш ва тозалаш ишлари йўлга қўйилди.