Меҳнат муҳожирларининг оилаларидан хабар олинди
Партиямиз Боёвут туман Кенгаши депутати Жумавой Раҳмонқулов туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи хорижда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, оилаларнинг ҳолидан хабар олди.
10 дан ортиқ шундай оилалар билан учрашиб, уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, хориждаги яқинларининг яшаш ва меҳнат шароитлари, дуч келаётган муаммолари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, олиб борилган тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган 3 нафар фуқаронинг оиласи бағрига қайтиб келиши учун зарур ёрдам кўрсатилди.