Депутатимиз йўл муаммоси юзасидан депутатлик сўрови юборди

 

Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи раҳбари, партиянинг вилоят кенгаши раиси Бахтиёр Ташев Кармана туманининг Боғишамол маҳалласида бўлиб, аҳоли мурожаатлари асосида жойларда ўрганиш олиб борди. Ўрганиш жараёнида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, маҳалладаги долзарб муаммолар муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Темирйўл кўчасининг 2700 метр масофадаги қисми асфальт қилинмагани, бу ҳолат эса аҳоли қатнови, айниқса ёмғирли мавсумда жиддий ноқулайликлар туғдираётгани маълум бўлди.

Мазкур муаммо юзасидан депутат томонидан масъул ташкилотларга депутат сўрови юборилди ҳамда масала назоратга олинди. Йўл инфратузилмасини яхшилаш, фуқаролар учун қулай шароит яратиш масаласи депутатнинг доимий эътиборида бўлиши таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш