Депутатимиз Қ.Қосимова Олмалиқ кон-металлургия комбинатида “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 2026 йилдаги ижросини таъминлашга қаратилган Давлат дастури лойиҳаси юзасидан тарғибот олиб борди.
Учрашув давомида ҳудуд ва корхона доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, уларнинг ижтимоий нафақалари ўз вақтида тўланиши борасидаги амалий тадбирлар билан танишди.
Депутат корхона ишчилари билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларни қийнаётган ижтимоий, иқтисодий муаммолар ва иш вақтида саломатлигини йўқотган ишчиларнинг ижтимоий муҳофазаси борасида суҳбатлашди. Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш борасида масъуллар билан келишиб олинди.