Депутатларимиз аҳоли мурожаатига ечим топишга ваъда беришди
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашидаги депутатимиз Б.Ғаффоров ҳамда халқ депутатлари Термиз туман Кенгашидаги депутатимиз Г.Шафоатовалар “Янгиҳаёт” маҳалласида бўлиб, аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Маҳалла аҳлининг маълум қилишича, “Ат-Термизий” кўчасидаги дренаж узоқ вақтдан бери тозаланмагани сабабли ҳудуддаги тупроқнинг шўрланиш даражаси ошиб кетган. Натижада дарахтлар ва экинларнинг нобуд бўлиш ҳолатлари кўпайиб, кўп қаватли уйларнинг девор қисмида ҳам шўрлаш бошланган.
Депутатларимиз мавжуд вазиятни кўздан кечириб, ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбориб мурожаатни ижобий ҳал этишга ваъда беришди.