Яна бир мурожаат ечимини топди
Партиямиз Жарқўрғон туман кенгашига “Истиқлол” маҳалласида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушган эди.
Унда маҳаллани электр энергияси билан таъминловчи трансформатор ҳудудни сув билан таъминловчи ариқ ёнида жойлашгани ва ариқ кенгайтирилиши сабабли трансформаторни бошқа хавфсизроқ жойга кўчириш зарурати айтилган.
Депутатларимиз томонидан юборилган сўров натижасида масъул ташкилот трансформаторни кўчириб беришини маълум қилган.
Туман кенгашимиз депутатлари Ч.Юсупов ҳамда А.Тошпўлатовлар туман “Электр тармоқлари акциядорлик” жамияти томонидан трансформаторнинг кўчирилиш жараёнини кўздан кечиришди.