Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳолати ўрганилди
Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳолати ўрганилди

 

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари раислари томонидан оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар ҳамда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни арзон уй-жой билан таъминлаш ҳолати ўрганилди.

Ўрганишлар жараёнида уй-жой билан таъминланган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар ижтимоий ва иқтисодий комплекслар кесимида таҳлил қилинди. Маълум бўлишича, ҳомийлар ва жамғармалар маблағлари орқали 2025 йил давомида вилоятда 91 нафар хотин-қиз уй-жой билан таъминланган.

Депутатлар Қўштепа, Тошлоқ, Данғара туманлари ва Қувасой шаҳрида оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар ҳамда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарнинг яшаш шароитлари жойига чиққан ҳолда ўрганиб, улар билан очиқ мулоқотлар ўтказди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш