Фаол ва билимли ёшлар жамият таянчи

 

Партиямиз Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар кенгашлари, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси, Ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар бўлими ҳамда Урганч давлат университети ҳамкорликда талаба ёшларнинг сиёсий билимини ошириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Тадбир давомида талабалар ўз билим салоҳияти, мантиқий фикрлаш қобилияти ва жамоада ишлаш кўникмаларини намоён этишди. Қизиқарли ва мураккаб саволлар, соғлом рақобат муҳити ҳамда фаол иштирок ёшларимизга алоҳида завқ бағишлади.

Бундай интеллектуал мулоқотлар ёшларда билим олишга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлашга ҳамда иқтидорли ёшларни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш