Маҳаллалардаги муаммолар жойига чиқиб ўрганилмоқда
Маҳаллалардаги муаммолар жойига чиқиб ўрганилмоқда

 

Партиямиз Тупроққалъа туман кенгаши томонидан “Навбаҳор” маҳалласида “Бир маҳалла – бир ташаббус” акцияси доирасида фуқаролар билан учрашув ташкил этилди.

Мулоқотда маҳалладаги долзарб муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, фуқаролар томонидан 7-сонли болалар боғчасига олиб борувчи йўл таъмирга муҳтож экани, ички кўчаларга тунги ёритгич чироқлари ўрнатиш зарурлиги, шунингдек, “Мустақиллик” ва “Хоразм” кўчаларида жойлашган чиқинди йиғиш жойи атрофига кузатув камералари ўрнатиш бўйича мурожаатлар билдирилди.

Масъулларимиз барча мурожаатларни ўрганиб, уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этишини маълум қилишди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш