Ўзбекистон ХДП Оққўрғон туман кенгаши раиси М.Юлдашева, туман Кенгаши депутати А.Иномов томонидан Уста Нормат маҳалласида сайёр қабул ва ўрганишлар ўтказилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан коммунал соҳа, моддий ёрдам ва тадбиркорлик ишини йўлга қўйиш учун кредит олиш масалалари бўйича мурожаатлар бўлди. Мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, Деҳқонобод кўчасида истиқомат қилувчи Ф.Умаровнинг хонадонида электр тармоғи носозлиги юзасидан берган мурожаат юзасидан мутасадди ташкилот ходимлари жалб этилган ҳолда, жойида носозлик бартараф қилинди.
Бундан ташқари, Я.Хўжаев кўчаси 59-62-кўп қаватли уйларида яшовчилари томонидан ҳудудда спорт майдони йўқлиги бўйича мурожаатларига асосан мутасадди ташкилот раҳбарига депутатлик сўрови юборилди.