Ҳар бир мурожаат манзилли ўрганилмоқда
Халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашидаги депутатимиз Зарифа Менгнорова “Қорлиқ” маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан ҳудудда ўрганиш олиб борди.
Аҳоли вакиллари асосан маҳалладаги йўллар бўйича мурожаат қилишди. Мазкур маҳалладаги аҳоли яшаш ҳудуди ҳамда мактабга олиб борувчи йўлнинг ҳолати ёмонлиги айтилиб, транспорт воситаларининг ҳаракати учун ноқулайлик туғдириши маълум қилинди.
Мурожаат жойига чиқиб кўздан кечирилди ва қатор камчиликлар кўзга ташланди. Депутат аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.