Тошкент вилоятидаги тез ёрдам бўлими замонавий автомобилга муҳтож
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги депутатимиз Муҳсиддин Низомиддинов Паркент тумани Номданак қишлоғида жойлашган бирламчи тиббий ёрдам муассасасида ўрганиш олиб борган.
Ўрганиш давомида мазкур муассасанинг тез ёрдам бўлимида 2017 йилда ишлаб чиқарилган 1 дона “Дамас” русумли автомобил хизмат кўрсатиши аниқланди. Мутахассисларнинг фикрларига кўра, ушбу транспорт воситаси бугунги кун замонавий тез тиббий ёрдам кўрсатиш талабларига ва хавфсизлик стандартларига тўлиқ жавоб бермайди.
Шундан келиб чиқиб, депутатимиз Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали директори Дониёр Бурибаевдан тиббиёт бирлашмасини янги автомашина билан таъминлашини сўраб депутатлик сўрови жўнатди.