Партиямиз Жиззах вилоят кенгаши томонидан вилоятдаги кўп тармоқли тиббиёт ва тиббий диагностика марказлари, болалар тиббиёт марказларининг тиббий техника ва технологиялар билан таъминланганлик ҳолатини ўрганмоқда.
Ишчи гуруҳ Жиззах шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаларида ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш жараёнида тиббиёт муассасасининг замонавий диагностик ва лаборатория жиҳозлари билан таъминланганлик даражаси, мавжуд тиббий ускуналарнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлиги, фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш тизимининг йўлга қўйилганлиги, электрон навбат ва рақамли тиббиёт тизимлари жорий этилганлик ҳолати, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва қулайликлари ўрганиб чиқилди.
Бирлашмаларда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.