Фарғона ёшлари билимларини синовдан ўтказишди

 

Партиямиз Фарғона вилоят кенгаши ташаббуси билан вилоят ёшлари ўртасида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ташкил этилди.

Мазкур турнир ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларни фаол фуқаролик позициясига эга бўлишга ундаш ҳамда жамият ривожига муносиб ҳисса қўшишга илҳомлантиришга қаратилди.

Дўстона ва самимий муҳитда ўтган беллашувда ғолибликни Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти қўлга киритди. 2-ўринни Фарғона давлат техника университети қўлга киритган бўлса, шоҳсупанинг 3-поғонасига Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти жамоаси кўтарилди.

Мусобақалар якунида 30 нафар фаол ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш