18-мактабга ошхона ва фаоллар зали қуриб бериладими?
Жондор тумани Кенгашидаги депутатимиз Ҳ.Караева "Янгиобод" маҳалласида сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида маҳалла фаоллари ҳудуддаги 18-мактабнинг ошхона ва фаоллар зали йўқлиги айтилиб, бу масалада депутатдан ёрдам сўрашди.
Депутат масалани жойига чиқиб ўрганганда муассасада ошхона ва фаоллар зали йўқлигига, шунингдек, ўқувчиларнинг овқатланиши ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказиши учун ҳеч қандай шароит яратилмаганига амин бўлди.
Халқ вакили юқоридагилардан келиб чиқиб, туман ҳокими ўринбосари Х.Бафоев ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Ф.Тойировлар номига депутат сўрови юборди.